Маънавият ва маърифат дарси – ходимларнинг касбий маҳоратини оширишда муҳим омил
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ мажлислар залида навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ўтказилди.
Тадбирда, Фарғона давлат университети ўқитувчиси Қаҳҳоржон Йўлчиев шох ва шоир Захириддин Муҳаммад Бобурнинг 540 йиллиги муносабати билан “Бобур – моҳир саркарда ва халқпарвар подшоҳ” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди. Маърузачи унинг шеър, ғазал, рубоий ва китоблари ҳақида тўхталиб, “Бобурнома” асари ҳақида қимматли маълумотлар билан ўртоқлашди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли қарори мазмун- моҳияти ҳақида ҳам ходимларга атрофлича тушунча берилди.
Шунингдек, янги тайинланган ходимлар шахсий таркибга таништирилди, навбатдаги махсус унвонлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Тадбирдан сўнг бошқарма ҳовлисида саф кўриги ўтказилиб, ходимларнинг хизматга шайлиги кўздан кечирилди
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати