11 Апрел 2022 йил
1900
Маънавият ва маърифат дарси: Фидойи ходимлар рағбатлантирилди
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармасида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Унда дастлаб буюк бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва ҳарбий фаолияти ҳақида маъруза тингланди.
Тадбир давомида соҳа ходимлари ўртасида ижро интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, салбий ҳолатларнинг олдини олиш, хизмат самарадорлигини янада ошириш масалаларида ҳам атрофлича фикр юритилди. Тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, намунали хизмат олиб бораётган ходимларнинг фидойилиги ҳам раҳбарият томонидан муносиб эътироф этилди.
Бир гуруҳ ходимларга Ички ишлар вазирлигининг “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони, навбатдаги махсус унвонлар, пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати