Маъмурий баённома тузмаслик ва жавобгарликка тортмаслик эвазига 500.000 минг сўм пора таклиф қилган шахс жавобгарликка тортилди
Жорий йилнинг 12 апрель куни, Фарғона вилояти Транспорт бошқармаси бўлим инспектори Э.Х Ички иишлар органларига ариза билан мурожаат қилиб, унда фуқаро Ж.С “Сobalt” автомашинасида лицензиясиз фаолият кўрсатиб келаётганлиги ҳолати бўйича аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан маъмурий баённома тузмаслик ва жавобгарликка тортмаслик эвазига 500.000 сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида таклиф қилганлигини билдирган.
Мазкур ариза юзасидан, шу куннинг ўзида Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ИЖҚКБ Департаментининг Қўқон шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Ж.С Қўқон шаҳар Навбаҳор кўчасида Э.Х.га 500.000 сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтида тадбир қатнашчилари томонидан ушланган.
Ҳозирда, мазкур ҳолат бўйича тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати