Мактаб битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси ID карталари топширилди
Фуқаролар муаммолари билан самарали ишлаш, ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, Қўштепа туманидаги 1-ИДУМ ҳовлисида оммавий қабуллар ўтказилди.
Сайёр қабулда Қўштепа, Ёзёвон, Олтиариқ, Тошлоқ, Қува туманлари ва Марғилон шаҳридан келган фуқаролар томонидан ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари бўйича қилинган мурожаатларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Шунингдек, фуқаролар томонидан қилинган бир қатор мурожаатлар сайёр қабулнинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Бугун бўлиб ўтган сайёр қабул давомида қўштепалик биринчи маротаба паспорт олаётган О.Рахмонова, Д.Исмоилова, М.Мирзаакбаров сингари 7 нафар мактаб битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири ўринбосари томонидан Ўзбекистон Республикаси ID карталари тантанали равишда топширилди.