Ўзбекистон тумани ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида тунги рейд тадбирлари ўтказилди
Туманда ўтказилган тунги тадбирлар давомида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган 13 нафар шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Олиб борилган рейд тадбири давомида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида, бемақсад юрган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.Мастлик ҳолатида бўлган 3 нафар фуқаролар жамоат жойида спиртли ичимлик ичган ҳолда юрганликлари учун маъмурий баённома расмийлаштирилди. Тунги хизмат ходимлари томонидан ошхона, савдо дўконлари ва бошқа аҳоли гавжум жойлар беркитилиб, фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Пробация ҳамда ҲПБ хизматларида
маъмурий назорат остида турган шахсларни яшаш хонадонларига бориб, суд
томонидан белгиланган чекловларга амал қилиши текширилди.Шу билан бирга шаҳар
ҳудудида йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш мақсадида тадбир давомида 15 та
қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 4 та
транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилди. 1 нафар маст ҳолатда автотранспорт воситаси бошқарган
фуқаро аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот
хизмати