8 Июл 2022 йил 428

Маҳалладошини 19 бош қўйларини сотиб олиб пулларини бермай алдаган шахс жавобгарликка тортилди

Бешариқ тумани.2022 йилнинг 05 июнь куни Қашқа кўчасида яшовчи Т.Р маҳалладоши М.Х.нинг яшаш хонадонига келиб, уни ишончига кириб, ҳовлисида бўлган умумий нархи 48.000.000 сўмлик 19 бош чорва қўйларини сотиб олиб, пули тез кунда олиб келиб беришини ваъда қилиб, қўйларини олиб келиб, фирибгарлик йўли билан қўйларини қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.У содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech