“Лойсон” маҳалласида жойлашган профилактика катта инспекторининг хизмат уйи ўрганилди
Фарғона вилояти ИИБ ҳамда унинг таркибий бўлимларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан ўқув семинари давомида семинар иштирокчилари Қўштепа тумани ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика катта инспектори, майор Икромжон Салоҳидиновнинг хизмат уйида ҳам бўлишди.
“Лойсон” маҳалласида жойлашган обод ва файзли хизмат уйидаги шарт-шароитлар, озодалик ва саришталик иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.
Майор Икромжон Салоҳидинов хизмат уйида товуқ бошқа паррандаларни, ноёб қушларни боқиши, турмуш ўртоғи билан ҳамжиҳатликда ҳовлисида турфа гулларни парваришлашларини гувоҳи бўлдилар.
Шу боис хонадон эшигидан кирганингиздаёқ баҳри дилингиз очилиши табиий ҳол.
Икромжон Салоҳидиновнинг турмуш ўртоғи эса тикувчилик касби билан шуғулланади. Ўз уйида маҳалла қизларига ҳунар ўргатиб, уларни иш билан таъминламоқда.
Тадбир давомида ҳар бир профилактика инспекторининг хизмат уйида мазкур уйга ўхшаган шарт-шароит бўлиши, ички ишлар ходими яшаган хонадон файзли ва обод гўшага айланиши, фуқароларга намуна бўлиши кераклиги таъкидланди. Бу борада мутасадди раҳбарларга зарур тавсиялар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати