17 Январ 2023 йил 214

Куз-қиш мавсумида аҳоли кайфиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муаммоларни ўрганиш юзасидан тузилган вилоят ИИБ ишчи гуруҳи томонидан Олтиариқ туманида ўрганишлар олиб борилди

Вилоятдаги ҳамкор ташкилот ва идоралар масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан тумандаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шоҳобчалари, электр таъминоти, газ тармоқлари, ичимлик суви, аҳолини кўмир билан таъминлаш, санитария эпидемиология йўналишларида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Юқоридаги энг долзарб соҳалар ҳақида аҳолининг фикр-мулоҳазалари тингланди. Хонадонлар, тиббиёт ва таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси бирма-бир ўрганилиб, аниқланган камчиликларни тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech