Кун тартибида: Қонунийлик ва хизмат интизоми
8 январь куни Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.С.Исмоилов ҳузурида бошқарма Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, кўнгилсиз ҳодисаларнинг келиб чиқишининг олдини олиш, порахўрлик, ходимлар устидан кунлик назоратни кучайтириш, ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, улар билан олиб борилаётган якка тартибдаги профилактик тарбиявий ишларни тўғри ташкиллаштириш бўйича ишларни самарали ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда барча шаҳар ва туман бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлигига масъул раҳбарларга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида етарлича ишлар ташкил қилинмаганлиги, хизмат автомашиналари бириктирилган ходимлар томонидан махсус хизмат автомашиналарининг маёқчасини ёқиб юрмаслиги ҳолатлари бўйича эътирозлар билдирилди.
Шунингдек, йўл-патруль хизмати инспекторларининг билим савиясини янада ошириш, барча туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари томонидан фуқароларга берилаётган ҳайдовчилик гувоҳномалари бериш тартиби, пиёдалар ҳамда ҳайдовчиларни йўлларда ҳаракатланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган барча чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Хизмат вазифаларини бажаришда камчиликларга йўл қўйган, бугунги кунда ички ишлар органларига қўйилаётган талабларни бажаришда масъулиятсизликка йўл қўйган айрим ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, тегишли қонуний чоралар кўрилиши айтиб ўтилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати