Кредит савдо дўконидан сотувчини чалғитиш орқали телефон аппаратини қўлга киритган шахс аниқланди
Қўқон шаҳар. А.Навоий кўчасида жойлашган кредит савдо дўконида сотувчи бўлиб ишловчи М.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 13 март куни номаълум шахс ўзи ишлаб келаётган ушбу савдо дўконига келиб, телефон аппаратини гўёки фойдаланиб олиш учун сўраб, уни харидорлар билан чалғиб қолганлигидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган нархи 2.250.000 сўмлик “Red Mi Nотe-11” русумли телефон аппаратини олиб кетиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.Р содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати