22 Ноябр 2021 йил
525
Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Қува тумани. 16 ноябрь куни М.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2018 йилнинг сентябрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, 4.500 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга юборишини айтиб, пулни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.У содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати