Корея Республикасига ишга жўнатишни айтиб фуқаронинг пулларини алдов йўли билан қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди
Фарғона шаҳар.2018 йилнинг июнь ойида Э.Н Н.С.ни ишончига кириб, танишлари орқали Корея давлатига ишга жўнатишини айтиб, 9.200 АҚШ доллар пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юрборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.У содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати