7 Ноябр 2021 йил
370
Корея давлатига ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда қилиб, фуқарони пулларини алдаб қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қўқон шаҳри. 2021 йилнинг апрель ойида М.А таниши С.Л.ни ишончига кириб, 1.500 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ўқишга олиб кириб қўйишлигини айтиб, пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритилган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати