19 Ноябр 2022 йил
463
Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилиб танишини 3.600 АҚШ долларини қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳар.2022 йилнинг май ойида Заркент маҳалла ҳудудида яшовчи Р.И таниши У.М исмли аёл билан Ал.Фарғоний кўчасида кўришиб уни ўғли А.Ж.ни Корея давлатига ишлашга юбориш учун ундан жами 3.600 АҚШ доллари олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати