5 Июл 2022 йил 384

КЎП ЙИЛЛИК ОРЗУЛАР УШАЛГАН КУН

Сўх туманидаги Маданият уйида вилоят ҳокимининг ўринбосари ва тумандаги тўртта сектор раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда туманнинг барча ҳудудидан фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда ҳорижий давлат фуқаролари иштирок этди. Фуқаролар мурожаати атрофлича ўрганилиб, аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар юзасидан муддатлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олинган 3 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга ID-картаси тантанали равишда топширилди.

Жумладан, туманнинг Мулгон маҳалласида яшовчи Боғиниса Зияева 1994 йилда Сўх туманига келин бўлиб тушган, қарийиб 30 йилдан буён фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида яшаб келаётган эди. Ниҳоят унинг ҳам кўп йиллик орзуси ушалиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини билдирувчи ҳужжат берилди. Аёл хурсанд бўлиб, Президентимизга ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар мутасадди ходимларига ўз миннатдорлигини билдирди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech