4 Ноябр 2021 йил 411

Бешариқ туманида кўмир маҳсулотлари сотиб олиб, пулларини бермай алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Бешариқ тумани. 2021 йилнинг август ойида Й.Қ Ш.Д.ни ишончига кириб, сотмоқчи бўлган қўмир маҳсулотларини 3.800.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини тез кунда олиб келиб беришни айтиб, кўмир маҳсулотларини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган кўмир маҳсулотларини бошқа шахсга сотиб юбориб пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ҳузуридаги тергов бўлнмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech