Китобхонлар билан учрашув
Ички ишлар вазирлигининг Фарғона Академик лицейида “Эл-юрт осойишталиги генераллари”, “Ички ишлар органларининг мард ўғлонлари”, "Фахрийлар - фахримиз" ҳамда “Ўзбекистон халқи хизматида” номли китоб муаллифлари билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда ушбу китобларнинг муаллифлари ва нашрга тайёрлаган олимлар – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бирлашган касаба уюшмаси бош мутахассиси, истеъфодаги полковник А.Сатторов, вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти катта инспектори, подполковник Қ.Шокиров, ИИВ Академияси доценти, подполковник Қ.Қодировлар иштирок этиб, китобларнинг яратилиш тарихи, мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб беришди.
Самимий руҳда кечган учрашувда лицей ўқувчилари муаллифларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, атрофлича жавоб олдилар.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати