Киссавур аёл қўлга тушди
Фарғона шаҳар. 17 сентябрь куни Б.Ф исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 15 сентябрь куни номаълум шахс П.Махмуд кўчасида ёнида бўлган аёллар сумкасидан нархи 2.000.000 сўмлик “Samsung A-21 S” русумли телефон аппартини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.И исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати