“Киссавур” қамоққа олинди
Фарғона шаҳри. 12 март куни С.Л. ИИБга мурожаат қилиб, Фарғона шаҳар марказида жойлашган автошоҳбекатда чўнтагида бўлган нархи 750.000 сўмлик “Redmi note 5 pro” русумли уяли телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди(киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни М.М. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати