Кинология хизмати ўрганилиб, зарур тавсиялар ишлаб чиқилди
ИИВ раҳбариятининг режа-топшириғи, Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида кўрсатиб ўтилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда соҳа ходимларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти етакчи мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи Фарғона вилояти ИИБ ЖТСБ кинология бўлинмаси фаолиятини ўрганишди.
Ўрганиш жараёнида бўлинманинг моддий техник базаси, яратилган шарт-шароитлар, ходимларининг ҳуқуқий билимлари, касбий маҳоратлари, хизмат итларининг из қидирув, гиёҳвандлик моддалари топиш ҳамда портловчи моддаларни қидириб топиш йўналишлари бўйича хизмат сифати кўздан кечирилди.
Эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар бевосита ходимлар иштирокида муҳокама қилиниб, хизматни сифат жиҳатидан яхшилаш учун зарур тавсиялар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.