Фарғона давлат техника университетида киберхавфсизликка бағишланган маърифат соати ўтказилди
Фарғона давлат техника университети катта мажлислар залида маърифат соати доирасида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда “Киберхавфсизлик – замон талаби” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни университетнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори очиб берди.
Сўнгра Фарғона вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бошқармаси масъул ходими сўзга чиқиб, бугунги кунда кенг тарқалаётган кибержиноятлар, уларнинг моҳияти ҳамда турлари ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, кибержиноятларнинг жабрдидаси бўлаётган фуқаролар мисолида уларнинг олдини олиш чоралари ҳақида сўз юритди ва иштирокчиларга амалий тавсиялар берди.
Тадбир якунида талабалар ва профессор-ўқитувчилар киберхавфсизлик бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда фойдали тавсиялар билан ўртоқлашдилар.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати