“Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги” доирасида жойларда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда
Аввал хабар қилганимиздек, Фарғона вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан 13 февраль кунидан 19 февраль кунига қадар вилоятимизда “Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги (Cyber-Week)” ўтказилмоқда.
Таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда соҳа мутахассислари иштирокида учрашувлар ташкил этилиб, кибержиноят тушунчаси, унинг келиб чиқишига шароит яратиб берадиган омиллар йиғилганларга аниқ мисоллар орқали етказиляпти.
Жумладан, “Банк картаси кодини ҳеч кимга бермайман”, “Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман” мавзуларида ўқув-семинарлари ўтказилиб, аҳолининг мавзу юзасидан ҳуқуқий билимлари бойитилмоқда.
Ҳафталик доирасида “Энг яхши монолог”, “Энг яхши иншо”, “Энг яхши шеър” йўналишлари бўйича танловлар ҳам эълон қилинган.
Бу эса кибержиноятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг виртуал муҳитдаги кибертаҳдидлардан огоҳлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳафталик доирасидаги тадбирлар жойларда давом этмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати