27 Феврал 2020 йил 1261

Катта миқдордаги кредит тўланмади

Фарғона шаҳар ИИБга 2020 йил 25 январ куни, Қувасой шаҳарда яшовчи, Фарғона шаҳридаги МЧЖ рахбари, 27 ёшли Қ.З., ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил апрель ойида, таниши Фарғона шаҳарда яшовчи, 39 ёшли Н.И., уни ишончига кириб, МЧЖ кредит савдо дўконидан 145 171 600 сўмлик турли хил маиший техника воситаларини бир йил муддатга олиб, шу кунга қадар пулларини тўламай келаётганлигини маълум қилган. Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Н.И.,га нисбатан Ўз. Р. ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech