Фарғона вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларни ҳуқуқий, касбий ва жанговар тайёгарлигини янада ошириш бўйича ўқув-амалий курсларини ташкил этилмоқда
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли фармойишига кўра, Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патрул ва патрул-пост хизмати ходимларининг ҳуқуқий, касбий ва жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича ўқув йиғинлари йўлга қўйилди.
Ички ишлар вазирлиги Фарғона академик лицейи ўқув базасида олиб борилаётган машғулотларига олий таълим муссасалари
профессор-ўқитувчилари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармасининг тегишли соҳавий хизматларининг
малакали ходимлари жалб этилган.
Йиғин давомида «Ўзбекистон —
2030» стратегияси ва унинг 5 та устувор йўналишлари доирасида амалга
оширилиши белгиланган вазифалар, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар
органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин
ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори
мазмун-моҳияти ва бошқа соҳага оид қонун ҳужжатлар асосида дарс машғулотлари ташкил
этиляпти.
Мазкур ҳужжатларда
ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал
тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик
билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш, бир сўз
билан айтганда “Инсон қадри учун” тамойилининг амалиётга тадбиқ этиш кўзда тутилганлиги
аниқ мисоллар ёрдамида тушунтириб бериляпти.
Бундан ташқари, ҳуқуқий асосларга
мувофиқ ҳуқуқбузар ва жиноятчиларга нисбатан
куч ишлатиш, зарарсизлантириш, қўлга олиш, махсус воситалар ва ўқотар қуролларни
қўллаш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби йўланишлардан ҳам назарий ва амалий машғулотлар
ўтказилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, бу каби тадбирлар соҳа ходимларнинг жисмоний ва
жанговар тайёргарлигини оширишга, уларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлашга
хизмат қилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати