Касбий тайёргарлик ойлигини доирасидаги тадбирлар Данғара туманида ҳам уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда
Ички ишлар вазирининг “Касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига асосан, Данғара тумани ИИБ раҳбарияти томонидан шахсий таркиби ўртасида қонунчилик ва ҳуқуқий тарғибот бўйича маҳорат дарслари ўтилди.
Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси шифокори томонидан тана вазнини камайтириш ва меъёрида сақлаш қоидалари юзасидан зарур тавсиялар ҳам берилди.
Ўтказилган тадбир давомида ходимларнинг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларга қарши курашишда замонавий воситалар, шакл ва методлари бўйича амалий кўникма ва малакалари оширилди. Тезкор тадбирлар давомида ҳаракатланиш тартиблари кўздан кечирилди.
Ойлик доирасидаги спорт мусобақаларига ҳам кенг ўрин берилди.
Мазкур тадбирга қўшимча равишда Миллий гвардия қўриқлаш бўлими ходимлари ҳам жалб этилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати