Фарғона шаҳрида “Камаз” русумли юк автомашинасининг акуммулятор батареясини ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳри. 2021 йилнинг 30 сентябрь куни Р.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг июль ойидан 30 сентябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Мустақилик кўчасида жойлашган автотураргоҳда қаровсиз қолдирган “Камаз” русумли юк автомашинани нархи 3.500.000 сўмлик акуммулятор батареясини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.О содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати