19 Сентябр 2022 йил 363

Кафедан 3 дона телевизор ҳамда кузатув камера хотирасини ўғирлаган шахс аниқланди

Фарғона шаҳар. Фуқаро Ж.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 29 август куни номаълум шахс Яссавий кўчасида жойлашган кафега ғайриқонуний равишда кириб, кафеда бўлган нархи 600 АҚШ долларли 2-дона “LG” ва “SONI” русумли телевизорлар ҳамда кузатув камерасини хотирасини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Д.Т содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech