27 Апрел 2022 йил 539

Журналист ва блогерлар билан матбуот анжумани ўтказилди

“Транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун қулай шарт-шароитлар яратилиши бўйича олиб борилаётган амалий ишлар” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситаларини ҳаракатланишида қулайликлар яратиш мақсадида йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида Фарғона вилояти ҳудудида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш тизимини такомиллаштириш соҳасида кенг қамровли ташкилий амалий ишлар амалга оширилмоқда. Йўллардаги содир бўлаётган кўнгилсиз ҳолатлар йўл инфратузилмасини ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий талабларига тўлиқ мувофиқлаштиришни талаб этмоқда. Матбуот анжуманида айни шу йўналишда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ назорати остида йўл қурилиш ва таъмирлаш ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида маълумотлар етказилди.

Text to speech