Жойларда янги қонун тарғиботига қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда
Хабарингиз бор жорий йилнинг 31 май куни Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди.
Шу муносабат билан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни бериш, уларга эгалик қилишнинг талаблари ва шартларига бир қатор ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилди.
Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Назорат-лицензиялаш фаолиятини ташкиллаштириш гуруҳи томонидан Қонуннинг ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини шахсий таркибга етказиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, ушбу Қонун асосида келиб чиқиши мумкин бўлган маъмурий ва жиноий жавобгарликнинг оқибатлари ҳақида ўқотар қуролига эга шахслар, овчилик дўконлари эгалари ва аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз ушбу Қонун 2022 йилнинг 2 сентябридан ва жавобгарлик масалалари қисми 2 декабрь кунидан кучга киради.
Қонуннинг тўлиқ матни, LEX.UZ сайтида
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати