4 Июл 2022 йил 519

Жойларда интизом ойлиги давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда “Темир интизом ва ҳалоллик – муваффақият калити” шиори остида “Интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги фармойишига асасан Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида жорий йилнинг 10 июнь кунидан 10 июль кунига қадар “Интизом ойлиги” давомида Учкўприк тумани ИИБ томонидан, туман ҳокимлиги вакиллари жоме масжиди имом хатиби ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ходимлари иштирокида ахборот кутубхона марказида ИИО ходимларининг турмуш ўртоқлари учун йиғилиш ўтказилди.

Ушбу йиғилишда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, оила тинчлигини таъминлашдаги аёлларнинг ўрни мавзусида сўз юритилди. Бевосита халқимиз кўз ўнгида хизмат олиб борадиган Ички иишлар ходимларининг оиласи барчага наъмуна бўлиши кераклиги, эр-хотин ва қайнона-келин муносабатларида ҳамиша якдил бўлишлари лозимлиги ҳамда улар ўртасидаги зиддиятли муаммоларни тинч йўл билан хал этиш бўйича маслаҳатлар берилди.

Ойлик доирасидаги тадбирлар жойларда давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech