5 Апрел 2023 йил 413

Жоме масжиддаги тахоратхонада қаровсиз қолган камзулнинг чўнтагидан “Samsung A-73” русумли телефон аппаратини ўғирлаган шахс маълум бўлди

Қўқон шаҳар. Э.З ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 24 февраль куни номаълум шахс Қаландархона маҳалла ҳудудида жойлашган жоме масжидидаги тахоратхонага қўйган, қора рангли камзулининг чўнтагида бўлган, баҳоси 1,5 млн сўмлик “Samsung A-73” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ш.У содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech