Тошлоқ туманида жиноят ишлари муҳокамаси бўлиб ўтди
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, полковник Дилмурот Худжақулов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 565-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида навбатдаги йиғилиш ташкил этилди.
Тадбирда Тошлоқ туманидаги “Заркент” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят ишини кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.
Якунда жиноятчиликнинг олдини олиш, профилактика ишларини кучайтириш бўйича мутасадди раҳбарлар, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, “маҳалла еттилиги” аъзолари ва фаол жамоатчилик вакилларига аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати