12 Апрел 2025 йил 1765

Oлтиариқ туманида  ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва оила доирасидаги жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида “Турмуш” профилактик тадбири ташкил этилди

Учрашувда пробация ҳисобидаги шахслар, оилавий зўравонлик содир этган ва ҳимоя ордери берилган фуқаролар қатнашди. Йиғилишда маҳаллаларда юз бераётган оилавий низолар, ажримлар ва зўравонлик ҳолатлари танқидий таҳлил қилинди.

Бу каби жиноятларни барвақт олдини олиш учун мутасадди идоралар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги билдирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech