Риштон тумани ИИБда жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида жорий йилнинг 11 ойида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди
Риштон тумани ИИБ мажлислар залида ташкил этилган йиғилишда Фарғона вилояти ИИБ
бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари, подполковник Фарруҳ Усаров
ҳамда Ҳуқуқбузаликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, подполковник Отабек
Ўринбоевлар иштирок этди.
Йиғилишда
қайд этилганидек, туманда 2023 йилнинг 11 ойи давомида умумий жиноятчилик 18 фоизга камайишига эришилган. Бироқ қасддан оғир тан жароҳати етказиш, ўртача
оғирликда тан жароҳати етказиш, товламачилик ва
ўлим билан боғлиқ ЙТҲлари ошиб кетган.
Вилоят
ИИБ раҳбарлари шу жиҳатларга эътибор қаратиб, жиноятчиликни жиловлаш
борасидаги ишларни маҳаллабай таҳлил
қилиб беришди.
Бундан
ташқари, йиғилишда хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар, вояга
етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар хизмати, жамоат тартибини
сақлаш ҳамда пробация гуруҳлари фаолияти ҳам муҳокама қилинди.
Якунда туманда жиноятларнинг олдини олиш, криминоген вазият барқарорлигини
таъминлаш ва ижтимоий профилактика ишларини янада кучайтириш мақсадида бир
қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати