24 Октябр 2024 йил 2354

Қўқон шаҳрида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди

Барчамизга яхши маълумки, 2021 йил 10 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисида”ги 565-сонли Қарори қабул қилинган.

Айни кунларда ушбу қарорда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, жиноятлар кенг жамоатчилик иштирокида, жойида муҳокама қилинмоқда.

Қўқон шаҳрида ҳам вояга етмаган шахслар томонидан содир қилинган жиноятлар вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти иштирокида муҳокама йиғилишида кўриб чиқилди.

Келгусида бундай салбий ҳолатларнинг олди олиш бўйича мутасаддиларга зарур топшириқлар берилди, ёшлар огоҳликка чақирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech