13 Декабр 2021 йил 999

Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши

Фарғона вилояти ИИБда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Шаҳодатланган аёл ходималар ва ишчи-хизматчилар иштирок этган тадбирни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник Ф.Ортиқбоев очиб, бу борадаги маънавий-марифий ишларни янада кучайтириш юзасидан сўз юритди.

ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, подполковник А.Исаков соҳада фаолият кўрсатаётган хотин-қизларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, улар томонидан қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этилиши юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Анжуманда Фарғона вилояти ИИБ қошидаги Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг янги таркиби овоз бериш йўли билан сайланди.

Тадбирнинг иккинчи қисми уч авлод учрашуви тарзида давом этди. Узоқ йиллар тизимда самарали меҳнат қилиб нафақага чиққан истеъфодаги майор Дилоромхон Назирова ҳамда истеъфодаги капитан Нурхон Жўраева ёш ходимларга ўз тажрибалари ҳақида сўзлаб, касбга садоқатли, фуқаролар билан хушмуомала ва маданияти бўлиш борасида тавсиялар беришди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech