Жамоат хавфсизлиги концепциясининг жойлардаги ижросини ўрганилмоқда
Республика ишчи гурухининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, бу борада давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминловчи ва унда иштирок этувчи субъектлар томонидан белгиланган вазифаларни ижрога қаратилганлигини ўрганиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида вилояти ҳокими, ички ишлар бошқармаси ва Миллий гвардиянинг вилоят бўйича бошқармаси бошлиқлари томонидан Қўшма қарор имзоланган эди.
Ушбу қарорга асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясида белгиланган вазифалар ижросини таъминловчи ва унда иштирок этувчи субъектлардан иборат вилоят ишчи гуруҳи ташкил этилди.
Идоралараро иккита минтақавий ҳудуд бўйича ишчи гуруҳи томонидан Қува ҳамда Тошлоқ туманларида корхона-ташкилотлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида йиғилишлар ўтказилиб, ушбу ўрганишнинг мазмун-моҳияти, ишчи гуруҳ вазифалари тушунтириб ўтилди.
Йиғилишдан сўнг ишчи гуруҳ вакиллари ўрганиш учун ҳудудларда иш олиб бордилар.
Ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, ИИБ ходимлари томонидан 1 та объект ҳамда 2 та фуқаро хонадон техник кўриқлаш маркази қўриқловига уланди.
7 та МФЙларда ҳам тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Ушбу тадбир давомида жами 8 та объект ва фуқаро хонадонларидан техник кўриқлаш маркази қўриқловига топшириш учун ариза ва алоқа хатлар олинди.
Бундан ташқари, Қува тумани ҳудудида фаолият юритаётган 18 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларига 32 дона видеокузатув камералари ўрнатиш ишлари ташкиллаштирилди. Мавжуд 8 та носоз видеокузатув камералари созланди ва ишчи ҳолатга келтирилди. Шунингдек, Қува тумани қўриқлаш бўлими ТҚМ ҳудудидан узоқда жойлашганлиги сабабли, 4 та объект автоном сигнализация билан жиҳозланди.
Тошлоқ туманида ўтказилган ўрганишлар давомида ҳам тумандаги жиноятчилик ҳолати таҳлил этилди. Ўтган йилпнинг мос даврига нисбатан жиноятлар салмоғи камайишига эришилган бўлсада, ўғрлик фирибгарлик каби салбий иллатлар ҳали ҳам учраб турибди.
Аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳудудларни қўриқловга олиш, қизил тоифадаги маҳаллаарда ўзрао ҳамкорликдаги тадбирларнинг амалга оширилганлиги, маъмурий назорат ўрнатилган шахслар билан олиб борилган ишлар кўздан кечирилди. Жамоат хавфсизлигини таъминловчи ва унда иштирок этувчи субъектларнинг ўтган 5 ойлик муддатда амалга оширган ишлари ўрганилди.
Профилактика (катта) инспекторларига тегишли бўлган хизмат уйларида оиласи билан биргаликда яшаётганлиги ва ижтимоий аҳволи ҳам ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида аниқланган коммунал соҳадаги муаммоларни бартараф этиш бўйича туман раҳбарларига топшириқлар берилди.
Вилоят ишчи гуруҳи ўрганишларни давом эттирмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати