Вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти иштирокида жойларда 2024 йил якунларига бағишланган йиғилишлар ўтказилмоқда
Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник Ш.Дадаханов бошчилигида Қўқон, Данғара, Фурқат, Бешариқ ҳамда Ўзбекистон туманларида ўтказилган йиғилишда, ўтган 2024 йил давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилди.
Танқидий руҳда ўтган учрашувлар содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар шаҳар-туманлар кесимида таҳлил қилинди.
Ҳудудлардаги жиноятлар салмоғини ошиб кетишига йўл қўйган масъулларга келгусида салбий ҳолатларни олдини олиш, фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини сақлаш, жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, хизмат фаолиятида намуна кўрсатиб, яхши натижаларга эришган ходимлар бошқарма раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати