18 Январ 2023 йил 356

Ишчи гуруҳи – Бувайда ҳамда Учкўприк туманларида

Аввал хабар қилганимиздек, куз-қиш мавсумида аҳоли кайфиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муаммоларни ўрганиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилиб, аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, ишчи гуруҳи томонидан Бувайда туманида олиб борилган ўрганишлар давомида Оқтепа МФЙ ҳудудидаги 19-оилавий поликлиникадаги шарт-шароитлар, иситиш тизими кўздан кечирилди. Беглар МФЙда жойлашган АЁҚШда ҳам ўрганишлар олиб борилди.
Қоратепа, Шўр, Пишағар, Қўрғонобод, Бачқир, Понсод МФЙ ларда ҳам газ ва электр билан боғлиқ муаммолар аниқланиб, уларга ечим топиш юзасидан тезкор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Бувайда тумани деҳқон бозорида эса ишчи гуруҳи аъзолари томонидан сотувчи ва харидорлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Учкўприк туманида олиб борилган ўрганишлар давомида ҳам бир қатор камчиликлар кўзга ташланди.
Ишчи гуруҳи аъзолари туман марказий шифохонасининг терапея бўлими ҳамда Қумариқ қишлоғида жойлашган юқумли касалликлар шифохонасидаги иссиқлик тизимини кўздан кеичирдилар.
Яккатут МФЙдаги АЁҚШда, Янгийўл, Полохон, Истиқбол МФЙларида олиб борилган ўрганишларда ҳам бир қатор камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Ўрганиш давомида қиш масумини беталафот ўтказиш юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech