Ишчи гуруҳи кинология хизмати фаолиятини ўрганди
Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг “Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида кўрсатиб ўтилган вазифалар ижросини таъминлаш, ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти етакчи мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Кинология хизматида бўлдилар.
Ўрганишлар давомида, Кинология хизмати ходимларининг ҳуқуқий билимлари, касбий маҳоратлари, хизмат итларининг, из қидирув, гиёҳвандлик моддалари топиш, тўсиқларни енгиш каби амалий жиҳатлари кўздан кечирилди. Эришилган ютуқлар йўл қўйилган камчиликлар бевосита ходимлар иштирокида муҳокама қилиниб, зарур тавсиялар берилди.
Маълумки, Ички ишлар органлари тизимидаги кинология хизмати жиноят ва ҳуқуқбузарликларни иссиқ изидан фош этишда катта аҳамиятга эга. Бунда, соҳа моддий техник баъзасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, хизмат итларининг шайлигини таъминлаб бориш лозим бўлади.
Юқоридаги каби тадбирлар айни мақсадларга қаратилганлиги билан аҳамиятли.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати