10 Феврал 2020 йил 861

Интернетдаги ижтимоий тармоқларда тарқалган Риштонда даҳшатли авария бўлди номли видеолавҳа юзасидан расмий муносабат.

Жорий йилнинг 08 февраль куни соат 16:00 ларда чамасида Риштон тумани Тўда мфй Шаршара кўчаси рақамсиз уйда яшовчи 58 ёшдаги фуқаро Т.Н. фуқаро Т.Д. тегишли бўлган "SPARK" русумли автомашинани Риштон-Тўда йўналишида бошқариб кетаётиб, Риштон тумани Навоий мфй А.Рошидоний кўчасида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги деворга урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада ҳайдовчи Т.Н тан жароҳати олиб Риштон тумани ШТТЁБ га мурожаат қилган.  Бошқа жабрланганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги  тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech