Интернет магазинда фирибгарга чув тушди
Қўқон шаҳри. А.Х. исмли фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, унда 6 декабрь куни номаълум шахс унинг ишончига кириб, “ОLХ” интернет ижтимоий тармоғи орқали сотувга қўйган телефон аппаратини сотиб олишлигини пулларини пластик картасига ўтказишлигини айтиб, алдов йўли билан пластик карта рақамини олиб, пластик карта ҳисобида бўлган 864 300 сўм пулларини бошқа пластик картага ўтказиш орқали қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи А.О содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати