21 Октябр 2022 йил 660

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Фарғона туманида бир нечта фуқароларнинг ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 07 октябрь куни 3 нафар фуқаролар Водил шаҳарчасидаги савдо дўконда навбат талашиб, ўзаро жанжаллашиб кетишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ томонидан фуқаролар Р.М., А.Н,ларнинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 2-қисми ҳамда А.Ш.нинг ҳаракатларида 183-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар мавжудлиги аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судига юборилган.

Видеотасвирдаги ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан уларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Фуқароларимиздан интернет ижтимоий тармоқларида тарқалаётган маълумотларга расмий муносабат билдирилмасдан туриб, турли ноўрин хулосаларга бормасликларини сўраб қоламиз!

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech