Вояга етмаганлар иштирокида жиноят ва ҳуқуқбузарлик мавзусида инспектор-психологлар билан ўқув семинари ташкил қилинди
Вояга етмаганлар шахсларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, улар иштирокидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликлар салмоғини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга.
Вилоят ИИБда бошқарма раҳбарияти бошчилигида инспектор-психологлар билан ўтказилган семинарда айни мавзу таҳлил қилинди.
Президентимизнинг 2025 йил 18 мартдаги "Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, асосида юклатилаётган вазифалар бирма бир тушунтирилди.
Келгусида ҳар бир инспектор таътил мавсумида маҳаллаларда, ўқув жараёнида эса, таълим муассасаларида мутасаддилар билан бажариши зарур бўлган топшириқларни олишди.
Мақсад вояга етмаганларнинг ҳуқуқий онгини мустаҳкамлаш, салбий ҳолатлар ҳақида тасаввурни ошириш эканлиги уларга етказилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати