14 Декабр 2022 йил
413
Икки нафар қидирувдаги шахс қўлга тушди
Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ 2-Минтақавий ҳудуд 2-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.Л.ни қўлга олишди.
Бундан ташқари, Данғара тумани ИИБ МваФРБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган П.И.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати