Икки нафар эркак аёлни алдаб пулларини қўлга киритди
Фарғона шаҳар. Б.Х исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 23 март куни номаълум шахснинг телеграмм ижтимоий тармоғидаги тегишли профили орқали бир дона “IPhone 11 pro” русумли телефон апаратини сотиб олишини айтиб, шаҳар марказидаги “Paynet” шохобчасидан ноъмалум пластик картасига 950.000 сўм пулларини ўтказиб берганлигини, бироқ профил эгаси берган ваъдасини бажармасдан пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни О.Ж ва Х.Ҳ содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати