14 Март 2022 йил 475

Риштон туманидаги шифохонадан икки дона кардио монитор тиббий аппаратининг экранларини ўғирлаган шахс фош бўлди

Риштон тумани. Т.Х исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 01 март кунидан 06 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, иш жойи Янги йўл МФЙ ҳудудида жойлашган шифохонасида бўлган умумий нархи 37.259.000 сўмлик икки дона кардио монитор тиббий аппарати экранларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.Ш содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech