Икки бош қорамолни алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қувасой шаҳар.2022 йилнинг 29 апрель куни 1991 й.т. Ё.Э Суфон маҳалла ҳудудида жойлашган чорва моллари бозорида 1982 й.т. К.У.нинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган икки бош қорамолини 31.812.000 сўмга сотиб олишини айтиб, унга олдиндан 200.000 сўм пулларни бериб, қолган қисмини 6 май куни беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан қора молларини олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юбориб пулини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати