11 Июл 2022 йил 430

Икки аёл бир фуқарони автомашина олиб беришларини баҳона қилиб пулларини қўлга киритишди

Фарғона тумани. 25.05.2022 йил куни фуқаро У.Ш К.Л ва А.О исмли аёллар уни ишончига кириб, 2022 йилнинг март ойида унга автомашина олиб беришини айтиб, автомашина бошланғич тўловчи учун 2.200 АҚШ доллари ва 15.000.000 сўм пулларни беришини айтиб, ушбу пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пуларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech