15 Декабр 2021 йил 700

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Марғилон шаҳрида "Damas" ва "Cobalt" русумли автомобиллар тўқнашганлиги бўйича маълумот

2021 йил 14 декабрь куни соат 20:00 ларда, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган "Ёғду" қахвахонаси рўпарасида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Р.Х. "Damas" русумли автомобилни бошқараётиб, чапга бурилиш вақтида рўпарадан келаётган ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган А.А. бошқарувида бўлган "Cobalt" русумли автомобилни ўтказиб юбормаганлиги оқибатида тўқнашув содир бўлган. Зарб оқибатида "Damas" автомобилида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида, "Damas" русумли автомобиль ҳайдовчиси 30 ёшли Р.Х. тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини, ўзи ва атрофдагилар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech